«Нукус» ЭИЗ чегаралари белгиланди
Улар Вазирлар Маҳкамасининг унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларини ўз ичига олган 22.11.2019 йилдаги 941-сон қарорида кўрсатилган, деб ёзмоқда Norma.
Эслатиб ўтамиз, «Нукус» ЭИЗ - «Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонасини қайта ташкил этиш натижаси. Унинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари, шунингдек фаолият кўрсатиш муддатлари, солиқ ва божхона режимларининг хусусиятлари президентнинг 2019 йил 4 сентябрдаги ПФ-5809-сон фармонида келтирилган.
Қабул қилинган ҳужжат тўққизта ер участкасидан иборат «Нукус» ЭИЗнинг чегараларини белгилади.
Шунингдек, ЭИЗ дирекциясининг тузилмаси ва устави тасдиқланди. У иккита бўлим (ЭИЗ инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш), бухгалтер ва юрисконсультдан иборат. Бошқарув ходимларининг умумий сони – 7 нафар. Дирекция устав фондининг миқдори 1 млрд сўмни (илгари – 300 млн) ташкил этади. Дирекциянинг муассиси – Вазирлар Маҳкамаси.
Ҳужжат 22.11.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
10:33 / 08.09.2024
Диаметри 40,5 метр, баландлиги 22 метр: Гиннесснинг рекордлар китобига кирган ўтовдан репортаж
14:27 / 27.08.2024
Хориждаги қорақалпоқ диаспоралари вакиллари Нукусда йиғилди - фото
07:33 / 27.08.2024
Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатди
07:30 / 21.08.2024