Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Келгуси йилдан мактаблар ва боғчаларда иш ҳақини молиялаштириш республика бюджетидан амалга оширилади
Маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини ошириш муносабати билан биринчи даражали харажатларнинг кафолатли тўланишини таъминлаш мақсадида келгуси йилдан умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларнинг иш ҳақларини молиялаштириш республика бюджетидан амалга оширилади.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, бу ҳақда бош вазир ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлисида маълум қилди.
Қайд этилишича, бунинг натижасида:
ишчилар сони жиҳатдан энг йирик соҳаларда ишловчи ходимларга иш ҳақлари ўз вақтида етиб боради;
автоматлаштирилган ягона тизими яратилиб, таълим муассасалари раҳбарларининг таълимдан ташқари ҳисоб-китоб ишлари қисқариб, ноқонуний тўловлар сони кескин қисқаради.
Билдирилишича, 2018 ва 2019 йилларнинг 9 ойлигида аниқланган молиявий хатоликларни таққосланса, халқ таълими ва мактабгача таълим тизимида ушбу кўрсаткич 2 баробардан ошганлигини, камомад ва ўзлаштиришлар эса 1,5 баробарга ошганлигини кўриш мумкин. Соғлиқни сақлаш тизимида эса бу иккала кўрсаткич ҳам камайган.
Умумфойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш (сақлаш, жорий таъмирлаш ва қишки қаров) харажатлари Республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ўтказилмоқда.
Шунингдек, тажриба тариқасида Тошкент шаҳридаги умум таълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш), капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун капитал қўйилма харажатлари шаҳар бюджетидан молиялаштириш таклиф этилмоқда (умумтаълим мактаблари – 251,5 млрд. сўм, боғчалар – 168,7 млрд. сўм, жами – 420,2 млрд. сўм).
Қорақалпоғистондаги ижтимоий соҳа объектларини, ичимлик суви объектларини, умум фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирлари доирасида объектларни қуриш, реконструкция ҳамда таъмирлаш-тиклаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштирилади.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026