Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самвел Бабаян Хитой клубига ўтмоқда
Фото: Tribuna.uz
«Локомотив» бош мураббийи Самвел Бабаян фаолиятини Хитойда давом эттиради.
Tribuna.uz манбаси хабарига кўра, 48 ёшли мутахассис «Чангчунг Ятай» клуби билан шартнома имзолайди. Суперлига 26-туридан ўрин олган «Пахтакор»га қарши баҳс Бабаян учун «Локомотив» бош мураббийлигидаги сўнгги ўйин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян мураббийлик фаолиятида «Пахтакор», «Спартак Юрмала» клубларини, шунингдек, Ўзбекистон миллий ва олимпия жамоаларини бошқарган.
«Чангчунг Ятай» клуби Хитой чемпионати иккинчи дивизиони ўтган мавсумида 5-ўринни эгаллаган.
Мавзуга оид
22:05 / 12.04.2026
“Энди бу ерда бошқа ҳаракат қила олмайман”. Бабаян "Андижон" бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди
20:49 / 04.04.2026
“Бунёдкор” — “Локомотив” ўйинидан кейинги жанжал сабаблари ўрганилмоқда
17:44 / 01.12.2025
Самвел Бабаян «Андижон» клуби бош мураббийи бўлди
14:32 / 29.06.2024