«Андижон»да ғалаба, «водий дербиси»да муроса кўчаси танланди. Суперлига-2019 якуний турнир жадвали
Суперлига якуний 26-тури доирасида кеча водийда қуюқ туман туфайли қолдирилган икки учрашув бугун давом эттирилди ва Ўзбекистон миллий чемпионатига якун ясалди.
«Андижон» – «Қизилқум» учрашуви 52-дақиқадан бошлаб давом эттирилди. Ўйиннинг 75-дақиқасида Абдуллоҳ Олимов томонидан урилган гол Александр Хомяков жамоасига ғалаба келтирди ва водий клуби 28 очко билан мавсумни 10-ўринда якунлади.
Қўқондаги баҳсда эса ҳисоб ўзгармади - 1:1 (30 ноябрь куни ўйин тўхтатилган вақтда жамоалар биттадан гол уришганди). Натижада «Навбаҳор» мавсумни 9-ўринда (32), «Қўқон-1912» эса 11-ўринда (26) якунлади.
Суперлига-2019 якунларига кўра, «Динамо» жамоаси «Бухоро» ва «Қизилқум» билан бир хил - 24тадан очко тўплади. Лекин самарқандликлар жамоаси қўшимча кўрсаткичлар эвазига энг охирги ўринни эгаллади ва Суперлигани тарк этди.
Суперлига. 26-тур
«Қўқон-1912» – «Навбаҳор» – 1:1
Голлар: Суҳроб Бердиев (18) - Азиз Турғунбоев (20).
«Қўқон-1912»: Музаффар Абдуллаев, Жамшид Ҳасанов (Ҳамидулло Абдуҳамидов, 89), Қувондиқ Рўзиев (Ҳожимат Эркинов, 46), Ойбек Рустамов, Жаҳонгир Аҳмадов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Шаҳбоз Эркинов (Отабек Ҳайдаров, 46), Александр Мерзляков, Жасур Ёқубов, Мурод Холмуҳаммедов.
«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Шаҳзод Шайманов (Комил Тожиддинов, 46), Иван Соловьев (Шерзод Ҳакимов, 79), Азиз Турғунбоев, Александр Касьян (Аюбхон Нўъмонов, 63), Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Ғиёс Комилов, Аббос Ғуломов, Амирбек Жўрабоев.
Четлатиш: Амирбек Жўрабоев (68, «Навбаҳор»)
«Андижон» - «Қизилқум» - 1:0
Гол: Абдуллоҳ Олимов 75.
«Андижон»: Акмал Ортиқов, Бобур Акбаров, Ильдар Маматказин, Хушнуд Авилов, Фарҳод Мираҳматов, Фарҳод Бекмуратов, Дилшод Раҳматуллаев (Абдуллоҳ Олимов, 52), Қаҳрамон Баҳодиров, Абдураҳмон Абдулҳақов (Сардор Азимов, 69), Рўзимбой Аҳмедов, Шаҳзодбек Убайдуллаев.
«Қизилқум»: Артём Макосин, Акмал Рустамов, Алишер Саноев, Файзулла Қамбаров, Стивен Лустица (Суннатилла Абдуллажонов, 69), Муҳсин Убайдуллаев, Азизбек Усмонов, Руслан Маргиев, Воҳид Шодиев, Мате Ватсадзе, Достон Ибрагимов.
Суперлига-2019 якуний турнир жадвали:
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40 / 04.06.2025
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38 / 04.06.2025
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31 / 04.06.2025
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24 / 04.06.2025
Мавзуга оид

04:28 / 11.03.2022
Драганнинг «Пахтакор»и яна ғолиб: «шерлар» Черанга боғланиб қолдими?

16:48 / 20.01.2021
Футболдаги ўзбек иши. Ҳакамлар ким билан келишишган?

22:33 / 29.11.2020
Сергеев – қаҳрамон, Машарипов ҳамон жамоада. «Пахтакор»нинг чемпионлик ўйинидан фотогалерея

21:17 / 20.11.2020