Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон парламенти президентдан парламентни тарқатиб юборишини сўради
Озарбойжон миллий мажлиси (парламент) парламентни тарқатиб юбориш ва қонунчилик органига навбатдан ташқари сайловлар ўтказиш тўғрисида президентга мурожаат қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Хабарда айтилишича, ушбу қарорни ёқлаб 99 депутат овоз берди, бир киши қарши чиқди, бир киши бетараф қолди ва яна бир киши овоз бермади.
Миллий мажлисни тарқатиб юбориш ташаббуси билан "Ени Азербайжан" ("Янги Озарбойжон") партияси депутатлари чиқишганди. Улар буни давлат раҳбарининг ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш ва парламент таркибини ёшартириш зарурати билан изоҳлашди.
"Ени Азербайжан" партияси парламентда кўпчиликни ташкил этувчи ҳукмрон партия ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026