Жаҳон | 18:47 / 05.12.2019
12438
1 дақиқада ўқилади

АҚШ разведкаси Ироқда Эрон ракеталари жойлаштирилганлигини аниқлади – ОАВ

Фото: AP

Эрон Ироқ ҳудудида ўзининг маълум миқдордаги баллистик ракеталарини жойлаштирган, деб хабар берди Америка ОАВлари разведка хизмати ва Пентагондаги манбаларига таяниб.

The New York Times газетасининг ёзишича, ракеталар Эрон билан чегара яқинидаги ироқлик шиа жангарилари назорати остидаги ҳудудларда жойлаштирилган.

CNN эса АҚШ разведкачилари Эрондан Ироққа баллистик ракеталар олиб ўтилганини қайд этгани тўғрисида хабар берди.

Телеканалнинг қайд этишича, АҚШ ракеталар Эрон қўллаб-қувватлаётган жангарилар томонидан Америка қўшинларига қарши қўлланилиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид