Жаҳон | 16:39 / 05.12.2019
7987
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларусь ҳеч қачон ҳеч бир давлат таркибига кирмаслигини айтди

Фото: ТАСС

Беларусь ҳеч қачон ҳеч бир давлат, ҳаттоки Россия таркибига ҳам кирмайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Лукашенко республика парламенти аъзолари билан учрашувда айтди.

"Биз ҳеч қачон ҳеч бир давлат, ҳаттоки Россия таркибига ҳам киришга ҳаракат қилмаганмиз ва кирмаймиз", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда БелТА агентлиги.

"Бу бизнинг мамлакатимиз. Биз суверен ва мустақилмиз. Бу билан фахрланиш керак", - деб таъкидлади Лукашенко.

Унинг сўзларига кўра, Минск Беларусга зарар етказадиган интеграцион ҳужжатларни имзоламайди.

"Бугунги кунда Россия билан музокараларда сиёсат, дипломатия ва бошқалар тўғрисида гап кетмаяпти" – дея қайд этди Беларусь президенти.

Мавзуга оид