Самарқанддаги машҳур Zarmed тиббий маркази ўз фаолиятини кенгайтирмоқда. Бу машҳур марказ Самарқанд, Бухоро ва Қаршидаги филиалларида турк инвесторлари билан ҳамкорликда Zartek диализ марказини очди.
Замонавий технологиялар билан жиҳозланган бу марказларда буйрак етишмовчилигидан азият чекаётган беморлар амбулатор шароитда даволанишлари мумкин.


Самарқанддаги марказда бир вақтнинг ўзида 12 та Gambro AK-98 гемодиализ аппарати беморларнинг қонини тозалайди. Zartek`нинг Бухородаги марказида бундай аппаратлардан 8 та, Қаршида эса 10 та ўрнатилган. Бу ускуналар буйракдаги зарарли моддаларни тозалайди.


Туркиялик инвесторларнинг айтишича, улар Ўзбекистондаги лойиҳаларини давом эттиришади. Улар Zarmed билан ҳамкорликда онкология радиотерапия марказини ҳам очишларини айтишди. Zarmed раҳбари Дилшод Шукуруллаевнинг айтишича, марказнинг мақсади одамларнинг саломатлигини яхшилаш: «2019 йилнинг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ҳимоя йили» деб эълон қилиниши биз каби тадбиркорлар учун йўл кўрсаткичдир. Биз одамларнинг умри узайишини хоҳлаймиз», дейди марказ раҳбари.



4 декабрь куни Самарқандда Zartek диализ марказининг очилиш маросими ўтказилди. Унда соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан вакиллар қатнашди. Унда қатнашган шифокорлар бундай марказларнинг бўлиши одамларнинг саломатлиги учун зарур эканини таъкидлашди.

Очилиш маросимида буйрак касалликлари бўйича россиялик шифокорлар ҳам қатнашди. Улар очилиш маросимидан сўнг «Буйрак етишмовчилигини даволашда замонавий ёндашув» мавзусида матбуот анжуманида қатнашиб буйрак касалликларини даволашда қонни тозалаш қанчалик муҳим эканини айтишди.














