Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда Ўзбекистон фуқароларининг маоши берилмаётгани ва ётоқхонадан мажбурий чиқариб юборилаётгани аниқланди
Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароларининг маошлари берилмаётгани ва ётоқхонадан мажбурий чиқариб юборилаётгани аниқланди. 2019 йилнинг 3 декабрь куни ОАВда бу ҳақда тегишли мурожаат тарқалди.
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонаси ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ходимлари юқоридаги мурожаатни Колпино шаҳрига бориб текширдилар.
Ҳамюртларимиз ва ICA Construction компаниясининг масъул ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувларда юртдошларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ келишувларга эришилган.
ТИВ хабарига кўра, вазият бош консулхона назоратида.
Консуллик ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск области, Калининград области, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград области, Мурманск области, Ненец автоном округи, Новгород области, Псков области, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда области) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.
Мавзуга оид
21:00 / 23.08.2025
Вашингтонда ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш ҳолатлари ўн баробарга ошди – CNN
19:52 / 21.08.2025
АҚШда ўн минглаб мигрантларнинг ҳимоя мақомини бекор қилишга рухсат берилди
20:33 / 13.08.2025
Москвада мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланмаслиги айтилди
23:15 / 11.08.2025