«Сенаторларнинг хусусий бандлик агентликларини йўқ қилиш кераклиги ҳақдаги фикри нотўғри» – вазир ўринбосари
Бугун, 6 декабрь куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги йиллик ҳисоботига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Президентнинг «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида»ги қарори ва «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги қонун ижроси юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов хусусий бандлик агентликлари фаолияти юзасидан билдирилаётган салбий мулоҳазаларга муносабат билдирди.
«Яқинда Сенатда хусусий бандлик агентликлари тўғрисида ҳисобот берганимда, сенаторлар бундай агентликларни йўқ қилиш керак, булар мутаҳҳам, ноинсоф одамлар, деган фикрларни билдиришди. Бу нотўғри, чунки биз монополиядан воз кечишимиз керак. Ўзбекистонда хусусий агентликлар қанчалик кўп бўлса, шунчалик порахўрлик кам бўлади, деган фикрдамиз. Марказлашиш бу иллат янаям ошиб кетишига сабаб бўлади. Бундан буёғига хорижга фуқароларни ишга жўнатиш жараёнини самарали тизимга айлантиришимиз керак. Рақобат, шаффофлик ошиб бориши керак», дея вазир ўринбосарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Вазирлик бошқарма бошлиғи Дилмурод Исақуловнинг қўшимча қилишича, вазирлик томонидан хусусий бандлик агентликлари фаолияти бўйича бир нечта таъсирчан чоралар ишлаб чиқилди. Хусусан, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга «хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» моддаси киритилмоқда. Қонунчилик талабларини бузган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бу бир йил давомида такрор содир этилса, БҲМнинг 25 бараваридан 30 бараваргача жарима солинади.
Мавзуга оид
17:59 / 28.12.2022
Баҳодир Умрзоқов: «Бошқарув органларидаги ходимлар 1 январдан ишдан бўшатилмайди»
16:41 / 06.10.2021
“Охирги 2–3 йил ичида дунё бўйича фақат ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг даромади 1,5 баробар ошди” — Баҳодир Умрзоқов
21:40 / 07.12.2020
Ўзбекистонда 14 млн киши ўз меҳнат ҳуқуқларини билмайди – вазир ўринбосари
23:05 / 11.09.2020