Жаҳон | 01:38 / 08.12.2019
6565
1 дақиқада ўқилади

Нобель мукофоти лауреати Яманни халқаро сукут қурбони деб атади

Фото: РИА "Новости"

Тўрт ярим йилдан буён фуқаролар уруши шароитида яшаётган Яман халқаро сукут қурбони бўлди, деди 2011 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати, яманлик ҳуқуқ ҳимоячиси Таваккул Карман.

"Хусийлар ва Яман ҳукумати ўртасида миллий жараённи йўлга қўйиш зарур, чунки халқ ярашувни ва хорижий кучлар четга чиқишини талаб қилмоқда", - деди у.

Ҳуқуқ ҳимоячиси унинг фикрича Яманнинг ички ишларига аралашаётган Саудия Арабистони, БАА ва Эронни танқид қилди.

"Терроризмни қўллаб-қувватлаётган мамлакатларга қурол сотишингиз аҳмоқона стратегиядир", - деди Карман.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид