Тошкент шаҳрида 2025–2026-ўқув йилида мактаблардаги ўқувчи ўринлари танқислиги 141 мингтани ташкил этди. Бу ҳақда пойтахтда маҳаллаларни ободонлаштириш, янги мактаб ва боғчалар қуриш ҳамда шаҳар муҳитини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар тақдимотида маълум қилинди.
Кейинги беш йилда ўқувчилар сони 71 мингтага (14 фоиз) кўпайиши ҳисобига 2030-2031 ўқув йилига бориб, танқислик 212 мингтага етиши мумкин. Шу жиҳатдан 2030 йилгача республика бюджети ҳисобидан 48 мингта, маҳаллий бюджет ҳисобидан 78 мингта янги ўқувчи ўрни яратиш режалаштирилган. Натижада мактабларнинг юкламаси ҳозирги 1,4 коэффициентдан 2030 йилда 1,2 гача пасаяди, дейилади тақдимотда.
Шунингдек, 2026–2027-ўқув йили учун жами 38 минг ўринли 24 та янги мактаб лойиҳаси тайёрланган. Уларнинг умумий майдони 64,6 минг квадрат метрни ташкил этади.
Шаҳарда 3-7 ёшли болалар сони 253 мингтани ташкил этади. Уларнинг мактабгача таълим билан қамрови 79,2 фоиз, боғчалардаги ўринлар танқислиги эса 65 мингта. Шу боис, 2030-йилгача республика бюджети ҳисобидан 8 мингта, маҳаллий бюджет ҳисобидан 32 мингта қўшимча боғча ўрни яратиш режалаштирилмоқда. Натижада 2030-йилда қамров 92 фоизга етказилади. 2026-2027-ўқув йили учун эса умумий майдони 32 минг квадрат метр бўлган, жами 16 минг ўринли 28 та янги боғчанинг беш турдаги лойиҳалари тайёрланган.
Тошкентда 2025-2026 ўқув йилида ўқувчи ўрни танқислиги 141 мингтани ташкил этди
11:358662 мин
2030 йилгача республика бюджети ҳисобидан 48 мингта, маҳаллий бюджет ҳисобидан 78 мингта янги ўқувчи ўрни яратиш режалаштирилган. Натижада мактабларнинг юкламаси ҳозирги 1,4 коэффициентдан 2030 йилда 1,2 коэффициентгача пасайиши мумкин.











