Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Брюсселда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида музокаралар бўлиб ўтади
Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Европа иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг лойиҳаси бўйича музокаралар бўлиб ўтади.
2019 йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги мамлакатнинг турли вазирлик ва идоралари вакилларидан таркиб топган делегация Брюссель шаҳрига етиб борди.
Ташрифнинг мақсади 11-13 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Европа иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) лойиҳаси бўйича музокараларнинг 4-раундини ўтказиш ҳисобланади.
Сиёсий, секториал ва савдо масалалари бўйича Ўзбекистон-Европа ишчи гуруҳлари қатор маслаҳатлашувлар, жумладан видео-конференциялар орқали учрашувлар ўтказди ва уларнинг якунларига кўра қайд этилган битим лойиҳасининг турли жабҳалари бўйича англашувга эришилади.
Мавзуга оид
18:39 / 03.11.2025
Европа иттифоқи Ўзбекистонда кинофестиваль ўтказади
20:22 / 17.09.2025
Евроиттифоқ шарқий чегараларда «дрон девори» барпо этилишини тезлаштирмоқда
15:01 / 17.09.2025
Тошкентда Ўзбекистон-Германия ҳукуматлараро маслаҳатлашувлари ўтказилади
07:39 / 11.07.2025