Ўзбекистонда аввалги йиллардан фарқли ўлароқ, илк марта давлат бюджети қонун кўринишида қабул қилинди.

Қонунда 2020 йил Ўзбекистонда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олиши кўрсатиб ўтилган.

Хусусан, 5-иловада республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдори келтирилган.

Давлат бюджетининг жами миқдори – 100 триллион 830 миллиард 566,4 миллион сўмни ташкил этади.

Ундан:
•    Жорий харажатларга — 74 трлн 26 млрд 964,4 млн сўм;
•    объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга — 12 трлн 441 млрд 609,1 млн сўм;
•    давлат мақсадли фондларига трансфертлар — 9 трлн 248 млрд 82,8 млн сўм;
•    Ўзбекистон Республикаси бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи трансфертлар — 5 трлн 113 млрд 909,9 миллион сўм.

  1. Молия вазирлиги — 27 трлн 588 млрд 744,1 млн сўм;
  2. Халқ таълими вазирлиги — 18 трлн 616 млрд 652,2 млн сўм;
  3. Мактабгача таълим вазирлиги — 5 трлн 178 млрд 570,5 млн сўм;
  4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги — 3 трлн 314 млрд 709,3 млн сўм;
  5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 3 трлн 70 млрд 202,4 млн сўм;
  6. Сув хўжалиги вазирлиги — 2 трлн 682 млрд 3,5 млн сўм;
  7. Транспорт вазирлиги — 2 трлн 668 млрд 331,5 млн сўм;
  8. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси — 2 трлн 284 млрд 205 млн сўм;
  9. Вазирлар Маҳкамаси — 1 трлн 480 млрд 696,8 млн сўм;
  10. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги — 1 трлн 457 млрд 430,6 млн сўм;
  11. Давлат солиқ қўмитаси — 1 трлн 38 млрд 509,6 млн сўм;
  12. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги — 893,5 млрд 535,9 млн сўм;
  13. Маданият вазирлиги — 746 млрд 516,2 млн сўм;
  14. Президент Админстрацияси — 742 млрд 577,9 млн сўм;
  15. Бош прокуратура — 734 млрд 184,7 млн сўм;
  16. Инновацион ривожланиш вазирлиги — 604 млрд 557,8 млн сўм;