Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда бепул тарқатилиши лозим бўлган инсулин Тошкентга қаердан олиб кирилгани аниқланди
Фото: Dietdoctor.com
Ўзбекистондаги дорихоналарда Қозоғистонда бепул тарқатилувчи инсулин қандай қилиб пайдо бўлгани аниқланди. Уни Чимкентдан олиб киришган, деб ёзмоқда Inbusiness.kz.
Чимкентдаги бир нечта манзилда ноқонуний равишда сақлаб келинган, «бепул» муҳри бўлган 10 мингга яқин қадоқдаги дори воситалари топилди. Инсулин бепул тиббий хизматнинг кафолатланган ҳажми доирасида беморларга мўлжалланган бўлган ва қонун бўйича улар фақат тиббий муассасаларда сақланиши керак.
Эслатиб ўтамиз, шу йил бошида ушбу дори воситаси Тошкентдаги дорихоналарда улгуржи нархларидан арзонроқ нархда ва қозоқ тилидаги маркировкада пайдо бўлганди. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги дарҳол суриштирув жараёнини бошлади. Ҳозирги вақтда судгача тергов ишлари олиб борилмоқда
Мавзуга оид
18:34 / 04.09.2025
Қозоғистон тоғларида ўзбекистонлик сайёҳ дарага қулаб, ҳалок бўлди
07:55 / 23.04.2025
Қозоғистонда Чимкент ҳокими ўринбосарининг ҳаётига суиқасд қилинди
08:40 / 29.03.2025
Малайзия Ўзбекистонда ҳалол инсулин ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
21:10 / 28.09.2024