Жамият | 07:53 / 12.12.2019
14004
1 дақиқада ўқилади

Тош-ҳовли мажмуасида ўрнатилган алюминий ром бўйича иш прокуратурага оширилади

Хива шаҳридаги Тош-ҳовли мажмуасида алюминий профилдан ясалган ромнинг ўрнатилиши прокуратура томонидан ўрганилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар бермоқда.

Билдирилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарорининг 11-иловаси асосан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Кенгашининг маданий мерос объектларида олиб бориладиган ҳар қандай таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича бажариладиган ишлар смета лойиҳалари тақдим этилган ҳолда илмий хулоса олиш белгиланган.

Маданият вазирлиги томонидан Хива шаҳридаги Ичанқалъа музей қўриқхонаси ҳудудидаги Тош-ҳовли мажмуасига ўрнатилган алюминий профилдан ясалган ром Илмий-эксперт Кенгашидан рухсат олмасдан ўрнатилгани аниқлангани айтилади.

Қайд этилишича, бу ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, ўрганиб чиқилди ва мавжуд муаммо бартараф этилди. Вазир топшириғи билан ҳужжатлар республика прокуратурасига оширилади, маданий мерос объектларига етказилган зарар учун айбдорлар жавобгарликка тортилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид