Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Судьяга турли шаклда таъсир ўтказиш ҳолатлари бўйича жавобгарлик кучайтирилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади:
прокурор, суриштирувчи ёки терговчининг жиноят ишини қўзғатиш, жиноят иши қўзғатишни рад этиш, тафтиш тайинлаш, суриштирув ёки дастлабки терговни тўхтатиш ва жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарорлари устидан манфаатдор шахслар томонидан бевосита судга шикоят қилиш;
суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жумладан ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш, адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда таъсир ўтказиш ҳолатлари бўйича жавобгарликни кучайтириш.
Қонунлар ижросини таъминлашнинг самарадорлигини ошириш юзасидан:
а) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатига қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ҳамда қонуности ҳужжатларининг қабул қилинишини мониторинг қилиб бориш, қабул қилинган қонунларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ишларини такомиллаштириш ва кучайтириш тавсия этилди;
б) Ўзбекистон Республикаси Олий судига жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишда қонунларнинг бир хил ва тўғри қўлланилиши ҳолатларини ўрганиш юзасидан суд амалиётини ҳар чоракда умумлаштириб бориш, заруратга кўра тегишли Пленум қарорларини қабул қилиш тавсия этилди;
в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунлар ижросининг мақсадли ва комплекс ўрганилишини ҳамда унинг натижаларини режа асосида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида муҳокама қилиб борилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
07:36 / 07.05.2026
Қонун талабларини бузган икки нафар судья ишдан бўшатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026