Эрдўған Вашингтонга ҳиндулар қатлиомини тан олиш билан таҳдид қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия парламенти АҚШ сенати томонидан Усмон империясида 1915 йилда арманларнинг йўқ қилинишининг қатлиом деб тан олинишига жавобан Американи мустамлакалаштиришда ҳиндулар қатлиоми ҳақидаги резолюцияни қабул қилиши мумкинлигини айтди.
АҚШ конгресси сенати 12 декабрда арманлар қатлиомини тан олиш ва ёдда тутиш зарурлиги ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Туркия бу ҳужжатни қоралаган.
“Биз 1915 йилдаги воқеалар ҳақидаги миллиондан кўпроқ ҳужжатни очдик. Келинг, ўрганинг. Биз қўлимиздаги ҳужжатлар ҳақида гапирмоқдамиз. Биз ҳам парламентимизнинг шундай қарорлари билан сизга қарши чиқишимиз лозим. Буни қиламиз ҳам. Америка ҳақида гапирганда, ҳиндулар ҳақида оғиз очмаслик мумкинми? Бу АҚШ учун шармандали саҳифадир”, деб айтган Эрдўған A Haber телеканали эфирида.
XIX аср охири- XX аср бошида Усмон империясида арманлар таъқиб қилиниб, қувғин қилинган. Арманистон жаҳон ҳамжамияти томонидан арманлар қатлиоми тан олинишини талаб қилиб келади. Туркия бу айбловни рад этиб, 1915 йилдаги фожиалар қурбонлари арманлар билан бир қаторда турклар ҳам бўлганини таъкидлаб келади. Қатлиомнинг халқаро тан олиниши Туркия ва Арманистон ўртасидаги мураккаб муносабатларнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024