Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко сохтакорлик билан шуғулланаётган мансабдорларни ҳеч қандай суд ва терговларсиз қамашни таклиф қилди
Беларусь президенти Александр Лукашенко иш самарадорлигини баҳолашга бўлган ёндашувни ўзгартиришни талаб қилар экан, сохтакорлик билан шуғулланаётган мансабдорларни ҳеч қандай суд ва терговларсиз қамашни таклиф қилди.
"Менга ҳисобот беришларича, бизда ҳали ҳам режали мажбурият тизимига барҳам берилмаган, деярли ҳамма: милиция, божхона, солиқ, ўт ўчириш хизмати, санстанция ва бошқалар шу билан машғул. Иш шунгача етиб борадики, раҳбарият ходимлардан кунига учта-бешта қонунбузарлик аниқлангани тўғрисида баённома олиб келишни талаб қилади, баённома йўқ бўлса ходим мукофотсиз қолади. Бунга йўл қўйиб бўлмайди, бунинг учун суд ва терговсиз қамаш керак", деди у.
Лукашенконинг сўзларига кўра, акс ҳолда бу муаммони таг-туги билан йўқ қилиб бўлмайди.
Унинг фикрича, ишнинг асосий натижаси аниқланган қонунбузарлик ва ёзилган жарималар сони эмас, балки профилактик таъсир ҳисобланади.
Лукашенко амалдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексда ҳар қандай низоли ҳолатни жазолаш йўли билан ҳал этиш кўзда тутилгани, бу совет давридан қолганини таъкидлади. У маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қонунчиликка кенг миқёсдаги ўзгартиришлар киритишни буюрди.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
22:20 / 24.05.2026