Kun.uz сайти тажрибали ва ўз ишини яхши кўрадиган журналист, муҳаррир, иқтисодчи, ҳуқуқшунос ва видеооператорларни ишга таклиф этади.
1. Сайтнинг инглиз тилидаги талқини учун тажрибали мухбир ва таржимон
Вазифаси: Ўзбек ва рус тилидаги матнни инглиз тилига тезкор ва сифатли таржима қилиш, тадбирларни ёритиш, мавзуни ўрганган ҳолда мақолалар тайёрлаш.
Талаблар:
– IELTS Writing балли 7 ва ундан юқори;
– ёзма таржима бўйича камида 2 йиллик иш тажрибаси;
– маълумоти олий, ёши 25дан юқори;
– Тошкентдаги офисга келиб ишлай олиши лозим.
2. Иқтисодий таҳлилчи
Вазифаси: Ўзбекистон иқтисодий ҳаётини мутахассис сифатида шарҳлаб бориш, соҳа янгиликларини одамларга содда ва халқона тарзда тушунтириш, иқтисодиётдаги ўзгаришлар ва киритилаётган таклифларга экспертлик муносабатини билдириш.
Талаблар:
– иқтисод ёки молия соҳасида олий маълумот;
– соҳада илмий изланишлар олиб борганлик тажрибаси;
– шу йўналишдаги камида 3 йиллик иш стажи;
– ўз фикрини бир ёки бир нечта тилда равон ифода эта олиш.
3. Сайтнинг рус тилидаги талқини учун тажрибали журналист
Вазифаси: Профессионал журналистик фаолият – янгиликларни ёритиш, тадбир ва анжуманларда мухбир сифатида қатнашиш, интервью олиш, мавзуни ўрганган ҳолда мақолалар тайёрлаш, хабарларни ўзбек тилидан рус тилига таржима қилиш.
Талаблар:
– журналистика ёки гуманитар соҳада олий маълумот;
– рус ва ўзбек тилларини мукаммал билиш;
– журналистикада камида 3 йиллик иш тажрибаси.
4. Ўзбек тилида ишловчи профессионал журналист
Вазифаси: Профессионал журналистик фаолият – янгиликлар билан ишлаш, тадбир ва анжуманларда мухбир сифатида қатнашиш, интервью олиш, мавзуни ўрганган ҳолда репортаж ва видеоматериаллар тайёрлаш, муаллифлик мақолалари ёзиш.










