Ўзбекистон | 15:40 / 18.12.2019
5654
2 дақиқада ўқилади

«Халқ банк» Ёзёвон филиалидаги ўғриликка NCI дастурининг «Uzcard» модули алоқадор эмас

Жорий йил 12 декабрь куни Kun.uz сайти орқали «Пластик карталардан турли миқдордаги пулларни хуфёна равишда ўзлаштирган банк ходими аниқланди» сарлавҳали хабар эълон қилинди.

Postda.uz нашри хабари асосида тайёрланган ушбу мақолага нисбатан «Intelligent Solution» масъулияти чекланган жамияти томонидан раддия билдирилди.

Маълум қилинишича, АТ «Халқ банк» Ёзёвон филиали бўлим ходими вазифасида ишлаб келган Д.У. хизмат мавқейидан фойдаланиб, фуқароларнинг пластик карталаридаги SMS хабар хизмати ва «click» тўлови ҳамда пул ўтказиш хизматини ўзининг телефон рақамига яширин равишда улаб, турли миқдордаги пулларни хуфёна равишда ўзлаштириб юборишида NCI дастурининг «Uzcard» модули ишлатилмаган.

«Чунки, ушбу хизматни тақдим этувчи «Intelligent Solution» МЧЖ ва АТ «Халқ банк»нинг республика бошқаруви ўртасида тузилган шартнома 2015 йил 31 декабрдан бекор қилинган ва 2016 йил 1 январдан бошлаб бу турдаги хизматларни кўрсатиш тўхтатилган», дейилади компаниянинг таҳририятга йўллаган муносабатида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид