Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сайловига барча сиёсий партиялар қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Албатта, бугун юртимизда бир нечта сиёсий кучларнинг фаолият кўрсатаётгани жамиятимизда соғлом рақобатни вужудга келтириб, уларни чинакамига курашга чорлаяпти. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳам бу жараёнда фаол иштирок этиб эл назарида бўлишга, чин маънода халқ партиясига айланишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бунга эришиш учун аввало партиялар давр шиддатига ва бугунги кун талабига мос ҳолда иш олиб боришлари лозим. Табиийки, бу жараёнда пухта ва мукаммал ишлаб чиқилган дастур алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси ҳам шу нуқтаи назардан Сайловолди платформасини ўзининг эзгу ғоя ва мақсадлари асосида янгилади. Бунинг учун жойларда дебатлар ташкил этилиб партия депутатларининг, фаолларининг, электоратнинг таклифлари ўрганилди.

Бутун Республикамиз бўйлаб ўтказилган Дебатларда билдирилган фикрлар, таклифлар, тавсиялар асосида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгашининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ишлаб чиқилди ва партиянинг 1 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги Съездида тасдиқланди.

Дастур олдингидан фарқли ўлароқ 7 та эмас балки 8 та муҳим устувор вазифаларни қамраб олди.

I. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, юксак маънавиятли фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

II. Мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этишнинг устувор йўналишлари

III. Миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

IV. Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакатда таълим-тарбияни ислоҳ этишнинг устувор йўналишлари

V. Ташқи сиёсат, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашнинг устувор йўналишлари

VI. Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлар

VII. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ҳамда туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари