Ўзбекистонда TEAM университети ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва “Business School HUMO Campus” масъулияти чекланган жамиятининг TEAM университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:
республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, тадбиркорлик ва бошқарув, шунингдек бошқа соҳаларда юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш;
юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни, шунингдек, хорижда фаолият юритаётган ватандошларимизни жалб этган ҳолда етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кенг ҳамкорликни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар корхоналари ходимларининг малакасини ошириш, хорижнинг илғор илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилиш асосида тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш;
таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш.
“Business School HUMO Campus” МЧЖ Университетда таълим жараёнини ташкил этишга кўмаклашиш бўйича Times Higher Education ва/ёки Quacquarelli Symondsʼнинг ТОП-1000 рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетлари билан битим тузади.
Қуйидагилар:
Университетни Тошкент шаҳрида ва Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги филиали билан ташкил этиш;
“Business School HUMO Campus” МЧЖ томонидан Университетни ривожлантириш режаларига мувофиқ, республиканинг бошқа вилоятларида Университетнинг филиаллари ташкил этилиши мумкинлиги тасдиқланади.
Белгилаб қўйилишича:
Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади, мустақил балансига эга, ихтиёрида бўлган пул маблағлари ва мол-мулки билан ўз мажбуриятларига жавоб беради;







