Бугун, 20 декабрь куни Афғонистоннинг Ҳиндикуш тоғларида содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар беришича, ер қимирлаши Тошкент шаҳридан 524 километр жанубда, соат 16:39да юз берган.
Зилзила магнитудаси 6,5, чуқурлиги 202 километрни ташкил этган.
Ер ости силкинишлари кучи Сурхондарёда 4 балл, Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Навоийда 3 балл, Хоразм ва Қорақалпоғистонда 2 баллни ташкил этган.
















