09:17 / 23.12.2019
0
7233

Жиноят процесси иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби эълон қилинди

Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби тўғрисида низом лойиҳаси эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига кўра, бир йўла бериладиган нафақалар ўзига нисбатан белгиланган тартибда ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор чиқарилган жабрланувчи, гувоҳ ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларига, ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда эса – ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг оила аъзоларига ва унинг қарамоғида бўлган шахсларга тўланади.

Нафақани тайинлаш ва тўлаш қоидалари

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг оила аъзоларига ва унинг қарамоғида бўлган шахсларга ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланади ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.

Ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилган ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, унга ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланади ва ногиронлик пенсияси тайинланади.

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилган ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, унга ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йўла бериладиган нафақа тўланади.

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этганлиги муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, агар унинг оила аъзолари ва унинг қарамоғида бўлган шахслар турли бир йўла бериладиган нафақалар олиш ҳуқуқига эга бўлса, бир йўла бериладиган нафақалардан биттаси уларга ўз танловига кўра тайинланади.

Тан жароҳати етказилган ёки соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, бир вақтнинг ўзида турли бир йўла бериладиган нафақаларни олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳимоя қилинувчи шахсларга ўз танловига кўра бир йўла бериладиган нафақалардан биттаси тайинланади.

Нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби

Ҳимоя қилинувчи шахсга (ҳалок бўлган (вафот этган) ҳимоя қилинувчи шахснинг оила аъзоларига ва унинг қарамоғида бўлган шахсларга) бир йўла бериладиган нафақани тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал қонунчилигида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, жиноят тўғрисидаги ариза (хабар) ёхуд жиноят иши ўз юритувида бўлган ҳимоя қилинувчи шахсга нисбатан ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органнинг қарори асос бўлади.

Ижтимоий ҳимоя чорасини қўллаш тўғрисида қарор (ажрим) чиқаришда ҳимоя қилинувчи шахсга нисбатан ҳимояни таъминлаш тўғрисида қарор чиқарувчи орган ҳимоя қилинувчи шахс (ҳалок бўлган (вафот этган) ҳимоя қилинувчи шахснинг оила аъзолари ва унинг қарамоғида бўлган шахслар) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ турли бир йўла бериладиган нафақаларни олиш ҳуқуқига эга бўлса, бир йўла бериладиган нафақалардан бирини танлаш хоҳиш-иродасини инобатга олади.

Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорда (ажримда) белгиланган миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўлашнинг асослари, қабул қилувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати маълумотлари кўрсатилади.

Ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) ўзига нисбатан мазкур қарор (ажрим) чиқарилган шахсга юборилади.

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, ҳалок бўлган (вафот этган) шахснинг оила аъзоларига (хотинига (эрига), саккиз ёшгача ёки ундан катта болаларга, агар улар ўн саккиз ёшга етгунча ногирон бўлиб қолса, шунингдек, 23 ёшга етгунга қадар таълим муассасаларида кундузги шаклда таҳсил олаётган болаларга, оталарга, оналарга) ва унинг қарамоғида бўлган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида ҳар бирига тенг улушда бир йўла бериладиган нафақа тўланади.

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати (майиб бўлиш) етказилган ёки унинг соғлиғига бошқача зиён (жароҳатланиш, травма олиш, контузия) етказилган тақдирда, хусусан I, II ва III гуруҳ ногиронларига, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида бир йўла бериладиган нафақа тўланади.

Ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати олиб келмайдиган тан жароҳатининг оғирлигига ва унинг соғлиғига бошқача зиён етказилганлигига қараб қуйидагича бир йўла бериладиган нафақа тўланади:

оғир даража – базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида;

ўрта даража – базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида;

соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келган енгил даража – базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида.

Ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) ваколатли ижро этувчи орган томонидан уни олган кунидан бошлаб 10 кун ичида ижро этилиши лозим.

Ҳимоя қилинувчи шахс жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан унга ногиронликни келтириб чиқарувчи ёки ўлишга сабаб бўлган тан жароҳати ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган тақдирда, бир йўла бериладиган нафақани олиш ҳуқуқи ногиронлик ёки ўлим фактини белгилаш пайтидан бошлаб вужудга келади.

Ҳимоя қилинувчи шахсга тан жароҳати ёки соғлиғига бошқача зиён етказилиши оқибатида унинг ногиронлиги ёки ўлими факти белгилангандан сўнг, ваколатли орган қуйидагиларни тўлайди:

ҳимоя қилинувчи шахсга – ногиронлик гуруҳига мос равишда, бир йўла бериладиган нафақа миқдори ва унга аввал тўланган бир йўла бериладиган нафақа миқдори ўртасидаги фарқ;

ҳимоя қилинувчи шахснинг оила аъзоларига ва унинг қарамоғида бўлган шахсларга – бир йўла бериладиган нафақа миқдори билан ҳимоя қилинувчи шахсга аввал тўланган бир йўла бериладиган нафақа миқдори ўртасидаги фарқ.

Тегишли фарқни тўлаш ҳимоя қилинувчи шахсдан (ҳалок бўлган (вафот этган) ҳимоя қилинувчи шахснинг оила аъзолари ва унинг қарамоғида бўлган шахслар) ёки унинг (уларнинг) қонуний вакилидан қуйидаги ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ваколатли орган раҳбарининг қарори билан амалга оширилади:

тиббий-ижтимоий экспертиза муассасаси томонидан ҳимоя қилинувчи шахсга берилган ногиронлик фактини тасдиқловчи маълумотнома нусхаси;

ҳимоя қилинувчи шахснинг вафоти тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

ҳалок бўлган (вафот этган) ҳимоя қилинувчи оила аъзолари ва унинг қарамоғида бўлган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари, шунингдек 18 ёшдан ошган, аммо 23 ёшга тўлмаган фарзандлари учун – таълим муассасасида кундузги шаклда ўқиш фактини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари.

Ҳимоя қилинувчи шахсга нисбатан ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш имкониятини истисно қилувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда (саломатлиги тўғрисида, ҳимоя қилинувчи шахс ёки унинг қарамоғида бўлган шахслар билан қариндошлиги, болаларининг ёши, ўқув муассасаларида кундузги шаклда таълим олиш ва бошқалар тўғрисида нохолис ёки била туриб ёлғон маълумотлар бериш), ваколатли орган ижтимоий ҳимоя чораларини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилган органга ушбу чораларни бекор қилиш тўғрисида илтимоснома юборади.

Ҳимоя қилинувчи шахс томонидан (ҳалок бўлган (вафот этган) ҳимоя қилинувчи шахснинг оила аъзолари ва унинг қарамоғида бўлган шахслар томонидан) қабул қилиб олинмаган бир йўла бериладиган нафақа ушбу нафақани олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 3 йил мобайнида уларнинг аризасига биноан тўланади.

Нафақанинг миқдори ўлим кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда, тан жароҳати етказилган (майиб бўлиш) ёки унинг соғлиғига бошқача зиён етказилган ҳолларда, ушбу фактни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгиланади.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг туман коэффициенти ўрнатилган туман ва ҳудудларда нафақанинг миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг туман коэффициентини ҳисобга олмаган ҳолда белгиланади.

Ҳимоя қилинувчи шахсларга (ҳалок бўлган (вафот этган) ҳимоя қилинувчи шахснинг оила аъзолари ва унинг қарамоғида бўлган шахсларга) бир йўла бериладиган нафақани тўлаш ваколатли орган томонидан, агар улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида давлат сирлари сирасига кирмаса, ҳимоя қилинадиган шахс тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Ҳимоя қилинувчи шахсларга (ҳалок бўлган (вафот этган) ҳимоя қилинувчи шахснинг оила аъзолари ва унинг қарамоғида бўлган шахсларга) тўланган бир йўла бериладиган нафақалар тўғрисида ҳисобот ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бир йўла тўланадиган тўлов тўғрисидаги маълумот хавфсизлик чораларини таъминловчи ёки ижтимоий ҳимоя чораларини таъминлаш тўғрисидаги қарор қабул қилувчи органнинг сўрови бўйича тақдим этилади.

Бир йўла бериладиган нафақаларни тўлаш масалалари бўйича ваколатли органнинг ҳаракатлари устидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top