Маълум қилинишича, сўровномада уй жойлашуви, фарзанд ўқийдиган мактаб ва синф, мактабга чиқиш вақти, фойдаланадиган транспорт тури ва мактаб автобусига эҳтиёж бор-йўқлиги кўрсатилади.

Агар оилада бир нечта фарзанд бўлса, улар ҳақидаги маълумотлар алоҳида киритилади.

“Сўровномани тўлдириш бир неча дақиқа вақт олади, аммо ундаги жавобларингиз фарзандингиз учун янада қулай ва хавфсиз мактаб қатновини ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга”, дейилади пойтахт Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабарида.

Хабарда таъкидланишича, шахсий маълумотлар йиғилмайди.

Натижалар фақат умумий таҳлил учун ишлатилади.

2024 йилда тажриба тариқасида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг чекка туманларида мактаб ўқувчилари учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилган эди.