Психотроп моддалар ноқонуний савдоси билан шуғулланган шифокорлар сони очиқланди
Бош прокуратурада соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупция ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни муҳокама қилишга бағишланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тадбирда республика бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев маъруза қилди.
«Соғлиқни сақлаш тизимидаги яна бир аянчли ҳолат – тиббиёт ходимларининг психотроп моддалар ноқонуний савдоси билан шуғулланишидир.
Ўтган даврда 19 нафар ходим бундай ишга қўл урганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилди, уларнинг 12 нафарини ҳамширалар, 7 нафарини шифокорлар ташкил этди.
Афсуски, тизимда шаффофлик, адолат, тиббий хизмат сифатини ошириш нуқтаи назаридан амалий ва таъсирчан чоралар деярли кўзга ташланмаяпти.
Эътибор беринг. 2018 йилда «Ижтимоий фикр» жамоатчилик Маркази ўтказган сўровда иштирок этганларнинг 34 фоизи соғлиқни сақлаш тизимида коррупция кенг тарқалган деган фикрни билдирган бўлса, 2019 йилда бу салбий кўрсаткич 43 фоизни ташкил этган.
Аввало, ҳар қандай тизим, ҳар қандай соҳага халқ, кенг жамоатчилик баҳосидан холис баҳо йўқ, десак адашмаган бўламиз», - деди у.
Мавзуга оид
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
18:41 / 16.08.2024
Ниғматилла Йўлдошев Кураш федерацияси раислигига қайта сайланди
18:42 / 19.07.2024
Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни топшириш бўйича шартнома имзолади
13:36 / 21.06.2024