Ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 Norma’нинг ёзишича, ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати юридик ва жисмоний шахсларга фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

 Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (лицензияловчи орган) томонидан амалга оширилади

 Лицензия олиш:

давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив ҳужжатлар тўпламлари ва бошқа ҳужжатларни нашр этишда;

корхоналар, ташкилотлар, ўқув юртлари ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган ва қўлёзма ҳуқуқлари билан оммавий равишда тарқатиш ёки кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишда;

мазкур оммавий ахборот воситалари таҳририятлари томонидан босма оммавий ахборот воситаларини нашр этишда талаб қилинмайди.

Ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар чекланмаган муддатга берилади.

 Қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

ноширлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларига ва техник жиҳатдан тартибга солувчи ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш;

урушни тарғиб қилиш, давлат тузумини конституцияга хилоф равишда ўзгартириш, мамлакатда хавфсизликни ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузиш, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотларни тарқатиш ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатиш учун фойдаланиш мақсадида матбаа маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатишга йўл қўймаслик;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган тегишли моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва техника воситаларининг мавжудлиги;

лицензияда кўрсатилган ихтисос бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

ноширлик-матбаа сифатининг қонунчиликда белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиқлигини таъминлаш;