Transfermarkt портали 2019 йил якунларига кўра, аксарият футболчиларнинг янги трансфер баҳоларини эълон қилди.
Унга кўра, Элдор Шомуродов 6,5 миллион евро нарх билан нафақат «Ростов» клуби, Ўзбекистон миллий жамоасининг ҳам энг қимматбаҳо футболчисига айланиб олди.
Элдорнинг трансфер нархи ўсиши динамикасига эътибор қаратсак, 2019 йилнинг февраль ойи ҳолати бўйича унинг баҳоси 1 миллион еврони ташкил этган бўлса, 14 июнь куни бу нарх 1,5 миллион еврога, 10 сентябрь куни эса 2,5 миллион еврога ошганди. Эълон қилинган янги нархга кўра, Элдор Шомуродовнинг трансфер баҳоси 6,5 миллион евро деб кўрсатилган. Натижада 24 ёшли форвард бу борада Ўзбекистон миллий жамоасининг энг қиммат футболчиси бўлиб турган Одил Аҳмедовни (2,5 млн) ортда қолдирди.
Маълумот учун, Сервер Жепаровдан кейин Одил Аҳмедов 2012 йилдан буён, 7 йил давомида Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо футболчиси бўлиб турганди. «Transfermarkt»га кўра, Хитойннинг «Шанхай СИПГ» клуби 32 ёшли яримҳимоячисининг трансфер баҳоси 2018 йил якунида 6 миллиондан 4,5 миллион еврога пастлаган бўлса, 2019 йилнинг 27 декабрь ҳолатига кўра эса, баҳо яна 2 миллионга пасайиб, 2,5 млн еврони ташкил этди.
2019 йил якунига кўра, Ўзбекистон миллий жамоасининг қуйидаги ўйинчилари «Transfermarket» томонидан мамлакатимизнинг энг қимматбаҳо футболчилари рейтингининг топ-10лигидан ўрин олган.
Ўзбекистон миллий жамоасининг энг қимматбаҳо 10 футболчиси:
1. Элдор Шомуродов

Клуби: «Ростов»
Туғилган жойи: Сурхондарё
Трансфер баҳоси: 6,5 миллион евро

























