Жамият | 10:18 / 30.12.2019
8575
2 дақиқада ўқилади

Наманганда тилла буюм ўғрилари ушланди

Иллюстратив фото

2019 йил 6 октябрь куни Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи фуқаро, 35 ёшли М.М. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар беряпти ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

У шу куни тахминан соат 08:30 дан 17:00 гача бўлган вақтда, номаълум шахслар уйига эшик қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, умумий баҳоси 6.800.000 сўм миқдоридаги тилла буюмларини яширин равишда ўғирлаб кетганлиги маълум қилиб, ушбу шахсларни аниқлаб уларга нисбатан чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи аёллар - 43 ёшли Х.Ю., 33 ёшли С.С., 29 ёшли Ф.К., 27 ёшли Г.У. ва 21 ёшли М.Ю. содир этганлиги аниқланиб, етказилган моддий зарар тергов жараёнида қопланган.

Фуқаролар Х.Ю. ва М.Ю.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан жиноий тил бириктириб уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик), Г.У., С.С. ва Ф.К.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган ўғирлик) билан айблов эълон қилинган ва барчасига “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Ҳозирда жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган.

Мавзуга оид