Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий КМК” давлат корхонасининг 2020-2021 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва “Навоий КМК” давлат корхонаси томонидан ишлаб чиқилган ва қуйидагиларни ўз ичига олган “Навоий КМК” давлат корхонасининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тасдиқланди:

импортни 152,0 млн АҚШ долларига қисқартиришга йўналтирилган импорт ҳисобига олиб кириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш ҳисобига импортни қисқартиришнинг мақсадли параметрлари, шу жумладан:

“Навоий КМК” ДК ўзининг ишлаб чиқариш қувватларида маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 3,3 баробарга кўпайтириш ҳисобига импортни 76,2 млн АҚШ долларига қисқартириш имконини берадиган, импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхати;

импорт ўрнини босувчи 40 дан ортиқ маҳсулот турларини ўзлаштириш ҳисобига импортни 75,8 млн АҚШ долларига қисқартиришни назарда тутувчи, тармоқлараро кооперация доирасида маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳалари рўйхати.

Қуйидагилар:

2020-2021 йилларда тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштирилиши тавсия этиладиган “Навоий КМК” ДКнинг асосий фаолияти учун импортдан келтириладиган тайёр маҳсулот турлари, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхати маъқулланди;

“Навоий КМК” ДК томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар параметрларини ва ўзлаштириладиган маҳсулотлар сифатини талаб даражагача етказишда, конструкторлик ва технологик ишларини кузатиб боришда кўмаклашиш бўйича кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхати;

“Навоий КМК” ДКда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини янада кўпайтириш мақсадида “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш. Механик йиғиш цехини техник ва технологик қайта жиҳозлаш (I-босқич)” лойиҳаси доирасида ишчи ҳужжатларда назарда тутилган ускуналар рўйхат бўйича харид қилинади.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги “Навоий КМК” ДК билан биргаликда:

қарор билан тасдиқланган 2020-2021 йилларга мўлжалланган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг прогноз ҳажмларини таъминлаш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича тармоқ жадвалларини бир ҳафта муддатда;