Айни вақтда 200 мингдан ортиқ сурияликлар Идлибдан Туркия чегараси томон йўл олди, деб хабар берди Hürriyet газетаси Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга асосланиб.

"Ҳозирнинг ўзида 200 мингдан 250 минггача муҳожир чегараларимиз томон келмоқда", - деди Эрдўған Анқарада қилган чиқиши чоғида.

Туркия президенти миграция инқирозини ҳал қилиш учун етарлича ҳаракат қилмаётган Ғарб давлатларини танқид қилди.

"Уларнинг ресурслари бизникига қараганда кўп, улар нега қочоқларни қабул қилмаяпти?" – деди Эрдўған.

Идлиб – Суриядаги мухолифат ва экстремистик гуруҳлар тўпланган сўнгги вилоят бўлиб, айни вақтда Сурия ҳукумати қўшинлари уларга қарши операция ўтказмоқда.