Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда қасос олишнинг 13 хил варианти тайёрлаб қўйилгани маълум қилинди
Эрон олий миллий хавфсизлик кенгаши америкалик ҳарбийлар томонидан "Ал-Қудс" бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши учун АҚШдан қасос олишнинг 13 хил йўлини тайёрлади. Бу ҳақда миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Шамхоний маълум қилди.
"Бугунги кунда миллий хавфсизликда қасос олишнинг 13 хил йўли тақдим этилди", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Fars агентлиги.
Шамхонийнинг қўшимча қилишича, "уларнинг энг кичиги ҳам АҚШ учун тарихий даҳшатга айланади".
Унинг сўзларига кўра, "америкаликлар Эроннинг жавоби олдида ожиз эканликларини билишади".
"Агарда АҚШ кучлари минтақани ўзлари тарк этишни истамаса, биз уларни бунга мажбур қиламиз", - деди Эрон хавфсизлик кенгаши котиби.
Эрон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар Бағдод аэропортида Эрон генерали Қосим Сулаймоний америкалик ҳарбийлар томонидан ўлдирилганидан сўнг кескинлашди. Теҳрон Вашингтондан бунинг учун қасос олишини билдирди.
Мавзуга оид
08:33
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026