Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Теҳронда қулаган самолёт йўловчилари сонига аниқлик киритилди, уларнинг кўпчилик қисми эронликлар
Фото: EPA/Vostock-photo
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа хизмати (СНБО) «Украина халқаро авиалиниялари» авиакомпаниясининг Теҳрон яқинида ҳалокатга учраган йўловчи самолётида бўлганлар сони ҳақида маълумот берди.
Самолёт Эрон пойтахтидан Киевга парвоз қилаётган эди.
Маълум қилинишича, Boeing-737 бортида жами 167 йўловчи ва экипажнинг 9 нафар аъзоси бўлган. Украина бош вазири Алексей Гончарукнинг тасдиқлашича, самолётдаги 11 киши - 2 йўловчи ва экипажнинг 9 аъзоси Украина фуқаролари эди.
Украина элчихонаси ҳозирча ушбу самолёт ҳалокати теракт оқибатида рўй бергани ҳақидаги тахминларни истисно қилган.
Ўз навбатида, Эрон нашрлари тарқатган маълумотга кўра, самолётда жами 179 киши бўлган, шундан 147 нафари эронликлар ва 32 нафар хорижлик.
Маълумотларга кўра, йўловчиларнинг аксари Канадада таҳсил олувчи эронлик талабалар бўлишган.
Эрон томони ҳалокатга самолёт двигателида ёнғин чиқиши сабаб бўлганини билдирган.
«Агар самолётни ракета урганида у ҳаводаёқ портлаган бўларди», деган Эроннинг Йўллар ва шаҳарсозлик вазирлиги расмийси Кассир Низами Boeing’га ракета урилгани ҳақидаги хабарларни рад эта туриб.
Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқда Эронда ҳалокатга учраган самолёт йўловчилари орасида ўнлаб канадаликлар бўлгани тўғрисида тасдиқланмаган маълумот тарқалганди:
• Эрон фуқаролари - 71 нафар
• Канада фуқаролари - 73
• Германия фуқаролари - 4
• Буюк Британия фуқаролари - 3
• Швеция фуқаролари - 8
• Афғонистон фуқаролари - 6
• Украина фуқаролари - 2 нафар йўловчи ва экипажнинг 9 нафар аъзоси.
Мавзуга оид
22:18 / 18.03.2026
Эрон Яқин Шарқ мамлакатларидаги энергетика объектларига зарба беришини эълон қилди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
11:10 / 14.03.2026
Эрон АҚШга минтақадаги нефт-газ объектларига ҳужум билан таҳдид қилди
12:30 / 06.03.2026