Теҳрон араб давлатларидаги энергетика объектларига зарба берилиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар берди Эрон давлат телерадиокомпанияси.

"Саудия Арабистон, БАА ва Қатардаги нефт объектлари ҳудудларини тарк этинг", — дейилади хабарда.

Маълумот берилишича, Саудия Арабистонидаги Samref нефтни қайта ишлаш заводи ва Ал-Жубайл нефт-кимё мажмуаси, БААдаги Ал-Ҳусн газ кони, Mesaieed Holding компаниясининг нефт-кимё мажмуаси ва Қатардаги Рас-Лаффан нефтни қайта ишлаш заводи нишонлар сифатида тилга олинган.

Уларга яқин соатларда ҳужум қилиниши айтилди. Эрон ҳарбий қўмондонлиги бу маълумотни тасдиқлади.

Ушбу огоҳлантириш Теҳрон АҚШ ва Исроил Эрон жанубидаги нефт-газ объектларига зарба бергани ҳақида хабар қилганидан сўнг эълон қилинди.

Bloomberg нашрининг ёзишича, Форс кўрфазидаги нефт қазиб олиш билан шуғулланувчи корхоналар ўз ходимларини эвакуация қилишни бошлаган.