Иқтисодиёт | 15:18 / 09.01.2020
157821
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг қайси давлатдан энг кўп қарзи бор? 

Фото: AP

2019 йил бошидан буён Ўзбекистоннинг давлат қарзи 4,5 миллиард долларга ёки 30,9 фоизга ошди.

Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи бўйича янгиланган статистикани эълон қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан ёки унинг кафиллиги остида олинган қарзлар миқдори 19,2 миллиард долларни ёки ялпи ички маҳсулотнинг 33,6 фоизини ташкил этди.

Биринчи ўринни ҳали ҳам Хитой эгаллаб турибди. Маълумотларга кўра, 2019 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, ушбу давлат қарзи миқдори 2,8 миллиард долларни ташкил этган. Бу маблағлар Ўзбекистон ҳукуматининг тўғридан-тўғри қарзи эмас, асосан Хитой Давлат тараққиёт банки ва Хитойнинг Экспорт-импорт банки кредитларини акс эттиради.

Иккинчи ўринда Япония (1,8 миллиард доллар), учинчи поғонада Жанубий Корея (560 миллион доллар). Франция тўртинчи (345,8 миллион доллар), Германия бешинчи (286,5 миллион доллар), Россия олтинчи (150,6 миллион доллар), Саудия Арабистони еттинчи (122,1 миллион доллар). Бошқа мамлакатлар ҳиссасига (111,8 миллион доллар) тўғри келади.

Мавзуга оид