Украина Эронга 5та талаб қўйди
Украина Эрондан уриб туширилган Boeing учун «айбни тўлиқ тан олишни» талаб қилди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Facebook’даги саҳифасида ёзган.
Шунингдек, у Киевнинг Теҳронга қўйган бешта талабини санаб ўтди: биринчидан, Эрон «тўлиқ ва очиқ» тергов ўтказишга ваъда бериши керак, иккинчидан, айбдорларни жавобгарликка тортиши шарт, учинчидан, ҳалок бўлган украиналикларнинг жасадларини қайтариши лозим, тўртинчидан, товон тўлаб бериши керак. Шу билан бирга, Зеленский Эрондан «дипломатик каналлар орқали расмий узр сўрашни» талаб қилди.
Бундан ташқари, Украина етакчиси Boeing 737’нинг ҳалокати бўйича кейинги суриштирув ишларида «сунъий кечикишлар» юзага келмаслигига умид билдирди. «Бизнинг 45 нафар мутахассисимиз адолат ўрнатиш учун барча имкониятларга эга бўлиши ва ҳолатни батафсил ўрганишга киритилиши керак», - дея таъкидлаб ўтди у.
8 январь куни эрталаб, Украина авиайўналишларининг самолёти Теҳрон аэропортидан парвозга кўтарилганидан кейин бир мунча вақт ўтиб ҳалокатга учради. Самолёт бортида жами 176 йўловчи бўлган, улардан тўққиз нафари экипаж аъзолари эди. Ҳалокат натижасида барча инсонлар ҳалок бўлди.
Бир қатор Европа мамлакатлари, шу жумладан, Украина ҳам самолётга ракета зарбаси берилгани ҳақидаги версия мавжудлигини инкор этмади. Шу билан бирга, Канада бош вазири Жастин Трюдо ва Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, шунингдек, АҚШнинг қатор оммавий ахборот воситалари разведка хизмати ва Оқ уйдаги манбаларга таяниб, Эрон ракетаси самолётни тасодифан уриб туширган бўлиши мумкинлигини истисно этишмади.
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Twitter’да маълум қилишича, республика раҳбарияти Украина авиайўналишларига тегишли Boeing 737 самолётининг Теҳрон яқинида қулашига олиб келган «кечириб бўлмайдиган хато» бўйича ички текширувни давом эттиради.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
21:13 / 12.11.2024
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43 / 12.11.2024