«Агарда Ливияда Россия фуқаролари бор бўлса, улар Россия давлати манфаатларини ифода этишмайди», — деди Путин. Улар шунингдек, «Россия давлатидан пул олишмайди», деб қўшиб қўйди у.
Ливияда Вагнер хусусий ҳарбий компаниясининг ёлланма аскарлари Халифа Ҳафтар армияси тарафида жангларда қатнашаётгани тўғрисида сентябрь ойида Bloomberg хабар берганди. Агентликнинг билдиришича, ўшанда Ливияга 100 нафар россиялик ёлланма аскар келган.
Декабрь охирларида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ливияда Вагнернинг 2 мингга яқин жангчиси борлигини айтди.












