Ўзбекистон | 12:10 / 13.01.2020
44444
1 дақиқада ўқилади

Андижон вилояти ҳокими лавозимга қайта тасдиқланди

Бугун, 13 январь куни халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг янги чақириқдаги илк сессияси бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги фаоллари, шунингдек, президент маслаҳатчиси ўринбосари Олим Солиев иштирокидаги йиғилишда вилоят ҳокимини лавозимга тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Андижон вилояти ҳокими лавозимига Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг номзодини халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритилгани ўқиб эшиттирилди.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Андижон вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор бир овоздан маъқулланди.

Маълумот учун, Шуҳратбек Абдураҳмонов 2013 йилнинг апрелидан буён Андижон вилояти ҳокими ҳисобланади.

Мавзуга оид