Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама учун эълон қилинган қарори лойиҳасига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг республика бўйича тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метр чуқурликда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида павловния плантацияларини ташкил қилиш бўйича таклифларига розилик берилиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, Тошкент давлат аграр университети олимлари ҳамда вилоятлар ҳокимликлари иштирокида павловния плантацияларини ташкил қилиш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш бўйича тузилган Ишчи гуруҳи тасдиқланади.

Ишчи гуруҳининг асосий вазифаси этиб қуйидагилар белгиланади:

соҳа олимларини жалб қилган ҳолда павловния дарахтининг биологик хусусиятидан ҳамда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, плантациялар ташкил этиладиган ҳудудларни ўрганиб чиқиш;

келажакда олинадиган хом-ашё маҳсулдорлигини ошириш, қайта ишлашга ва экспортга қулай шароит яратиш мақсадида павловния плантацияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳа бўйича камида 100 гектардан кам бўлмаган ер майдонларини ажратилишини ташкил этиш;

павловния дарахти плантацияларини барпо этиш учун молиялаштириш манбаларини аниқлаш;

амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳар чорак якунида ахборот тақдим этиб борилади.

Қуйидагилар:

республика бўйича тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метр чуқурликда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида синов тариқасида 2020-2024 йилларда павловния дарахти плантацияларини барпо этиш прогноз кўрсаткичлари;