Молия вазирлиги ҳузурида Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузурида Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармалари фаолияти ташкил этилади.

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармалари тўғрисидаги Низом тасдиқланади.

Молия вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари бўйича белгиланган бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида:

Молия вазирлиги марказий аппаратида Давлат ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш Департаменти таркибида 8 та штат бирлигидан иборат Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағларини бошқариш бошқармаси;

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари тузилмасида 2 штат бирлигидан иборат Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаларини бошқариш секторлари ташкил этилади.

Белгилаб қўйилишича:

а) Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси:

президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимга ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сон фармони талабларидан келиб чиқиб, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ва сунъий иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларининг манзилли дастурларини ҳамда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланиш эҳтиёжлари учун жиҳозлаш (технологик асбоб-ускуналар, техника ва машина-механизмлар харид қилиш) харажатлари йўналишларини шакллантиради ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига киритади;

келгуси йил учун умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ва сунъий иншоотларни тўла ва жорий таъмирлаш лойиҳаларининг манзилли дастурларини Молия вазирлиги билан келишган ҳолда шакллантиради ва тасдиқлайди;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда ҳар йили 1 февралга қадар ҳудудий мақсадли жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган жорий йил учун Минтақавий йўлларни қуриш, реконструкция қилиш, тўла ва жорий таъмирлаш лойиҳаларининг манзилли дастурларини тасдиқлайди ва унга ўзгартиришлар киритади.