Жамият | 15:15 / 15.01.2020
19358
3 дақиқада ўқилади

«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти танлов асосида ишга қабул эълон қилади

Фото: Ўзагролизинг

«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти Ижроия аппарати қуйидаги иккита лавозимга танлов асосида ишга қабул эълон қилади:

1. «Ташқи иқтисодий алоқалар ва акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими» бўлим бошлиғи;

2. «АКТ (Ахборот коммуникацион технологиялар)ни ривожлантириш бўйича мутахассис».

«Ташқи иқтисодий алоқалар ва акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими» бўлим бошлиғи лавозими номзодларига қўйиладиган талаблар:

  • Олий маълумотли, мазкур йўналишда бошқарма ва бўлим бошлиғи, унинг ўринбосари лавозимларида камида 5 йиллик тажрибага эга бўлиш;
  • Инглиз, рус ва ўзбек тилларида эркин мулоқот қила олиши ва шу 3 тилда ҳужжатларни юргиза олиш;
  • Жамият акциядорлари, Хорижий ҳамкорлар, инвесторлар билан йиғилиш ва музокаралар ташкил этиш;
  • Кузатув кенгаши ва акциядорлар билан ўтказиладиган йиғилишлар учун кун тартибидаги масалалар бўйича маълумотларни тўплай олиши ва бу бўйича Кузатув кенгаши протоколларини шакллантира олиш;
  • Жамият Бошқарув тизимида илғор мамлакатлар тажрибаларидан келиб чиқиб, корпоратив бошқарув бўйича аниқ ва асосли таклифлар ишлаб чиқиш ва ташкиллаштириш;

Ҳамда шу каби Ташқи иқтисодий алоқалар ва акциядорлар билан корпоратив муносабатлар йўналиши бўйича билим ва тажриба талаб этилади.

«АКТ (Ахборот коммуникацион технологиялар)ни ривожлантириш бўйича мутахассис» лавозими номзодларига қўйиладиган талаблар:

  • АКТ соҳасида олий маълумотга эга, мутахассислиги бўйича камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган, ўзбек ва рус тилларини биладиган (инглиз тилини билиш устунлик беради);
  • Жамиятдаги мавжуд компьютер ва ускуналарга техник хизмат кўрсата олиш;
  • Дастурий таъминотлар ўрнатиш, версияларини янгилаш, ички хужжат айланиш тизимини назорат қилиш;
  • Жамиятнинг расмий веб-сайтини назорат қилиш, берилган маълумотларни ўз вақтида жойлаб бориш ва мониторинг қилиш.

Номзодлар ҳужжатларини топшириш муддати: 2020 йил 25 январгача;

Ҳужжатлар қабул қилинадиган манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 42-а уй, «Ўзагролизинг» АЖ Бош биносида.

Қўшимча маълумотларни олиш учун телефон: +99890 805-40-10

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид