Туркия Ливияга ҳарбийларини жўнатишни бошлади
Туркиялик ҳарбийлар Фоиз Сарож бошчилигидаги Ливия миллий келишув ҳукуматига ёрдам учун жўнатилмоқда.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ливияга ҳарбийлар юборилиши бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Эрдўған Туркия жанубий чегараларидаги барқарорликни таъминлаш учун барча воситалардан, жумладан дипломатик воситалардан ҳам фойдаланишини маълум қилган.
«Биз Ливиянинг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун бу давлатга қўшинларимизни жўнатмоқдамиз. Туркиянинг хавфсизлиги унинг ташқарисидан бошланишини англаган ҳолда биз барча сиёсий, тижорий, гуманитар, дипломатик ва ҳарбий имкониятларимизни жанубдаги барқарорликни таъминлашга сафарбар қилишда давом этамиз», — деган Эрдўған.
Туркия раҳбари ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга амал қилмаган ливиялик фельдмаршал Халифа Ҳафтарга дарс ўтиб қўйишини ваъда қилган. У «қароқчи Хафтар» Москвада Миллия келишув ҳукумати раҳбари Фоиз Сарож билан тинчлик сулҳи тузмасдан қочиб кетганини таъкидлаган.
«Бундан буён Ливия ва Туркия соҳиллари орасидаги ҳудуддан рухсатсиз нефть қидириш ёки қувур ўтказиш мумкин бўлмайди», дея қўшимча қилган Эрдўған.
Маълумот учун, Туркия Ливия билан тузилган денгиз бўйича келишувга кўра, 2020 йилда Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмида нефть конларини қидириш ва бурғилаш ишларини олиб бориш учун лицензияга эга бўлган.
- 2019 йил ноябрда Эрдўған ва Ливия миллий келишув ҳукумати раҳбари Фоиз Саррож ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган, Туркия парламенти 2020 йилнинг 2 январь куни меморандумни маъқуллаганди.
- Декабрь ойида Эрдўған Ливия ҳудудида россиялик олигарх Евгений Пригожинга алоқадорлиги айтиладиган «Вагнер» хусусий ҳарбий кампанияси жангчилари нима қилаётгани тўғрисида савол қўйган, 11 январь куни Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Эрдўғаннинг келишувидан сўнг «Вагнер» жангчилари фронт чизиғини тарк эта бошлашганди.
- Эрдўған ҳарбийлар юборилиши ҳақида Ливиядаги вазиятни муҳокама қилиш учун Россия, Жазоир, Буюк Британия, Миср, БАА, Хитой, АҚШ, Туркия ва Франция вакиллари иштирокида Берлинда бўлиб ўтадиган учрашувга икки кун қолганида (учрашув 19 январь куни бўлиб ўтади) эълон қилмоқда.
- Ливияда 2015 йилдан буён қўшҳокимлик ҳукм сурмоқда. Мамлакат шарқини генерал Халифа Ҳафтар армияси назорат қилади, бу ҳукумат Бенғозини ўзига пойтахт қилган, Фоиз Сарож бошчилигидаги Ливия миллий келишув ҳукумати эса — ғарбда, жумладан пойтахт Триполида ҳукмронлик қилади. 2019 йил баҳоридан буён Хафтар армияси Триполини эгаллаш учун ҳарбий ҳаракатлар олиб бормоқда. Сарож ҳукуматини Туркиядан ташқари Италия ҳамда Ғарбнинг бошқа мамлакатлари, хусусан, АҚШ қўллайди, Ҳафтар кучлари эса Россиядан ташқари Миср ва Саудия Арабистони томонидан, шунингдек, норасмий иттифоқчилари Франция ва БАА томонидан қўлланади.
- 13 январь куни Москвада Сарож ва Ҳафтар ўртасида музокаралар ўтказилди, унинг якунларига кўра тинчлик сулҳи тузилиши кутилганди. Аммо Ҳафтар битим имзоламасдан Россияни тарк этди. РФ Мудофаа вазирлиги 14 января куни Ҳафтар битимни ўз тарафдорлари билан муҳокама қилиш учун икки кун муҳлат сўраганини маълум қилди. 14 январь куни кечқурун Триполида қуролли тўқнашувлар тикланди. Сўралган муҳлат ўтиб кетган бўлсада келишув тузилмади.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Сифат ва унум пасайиши мумкин” – 5 кунлик дарс тизими ҳақида педогоглар қандай фикрда?
Ўзбекистон | 12:53
-
Абдулазиз Комилов Италия ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон | 11:53
-
Оқ уй: Сумига зарба - тинчлик зарурлиги ҳақида эслатма
Жаҳон | 11:51
-
ФВВ қутқарувчилари уйнинг ичига кириб олган илонни зарарсизлантирди
Жамият | 11:45
Мавзуга оид

10:49
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди

18:12 / 12.04.2025
Истанбулнинг собиқ мэри устидан суд жараёни ёзга қолдирилди

18:19 / 09.04.2025
Ўзбекистон фуқаролари Туркияда яшаш учун рухсатнома эгалари орасида етакчилар қаторида

17:01 / 08.04.2025