Эрдўған Ҳафтарнинг тажовузкорона сиёсатини тўхтатишга чақирди

Фото: РИА Новости
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ливияда тинчлик ўрнатиш учун сулҳ тузилиши ва Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтарнинг тажовузкорона сиёсатини тўхтатиш кераклигини айтди. У бу ҳақда Берлинда Ливия бўйича ўтказиладиган анжуман арафасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви чоғида фикр билдирди.
"Биз жаноб Сарожни (Ливия Миллий келишув ҳукумати раҳбари) Москвага келишга кўндириш учун анча саъй-ҳаракатларни амалга оширдик. У ўз вазифасини бажарди. Натижада Миллий келишув ҳукумати барча кутганлари бажарилмаган бўлса ҳам келишув имзолади. Ҳафтар келишувни имзоламади, у тинчлик тарафдори эмаслигини, масалани ҳарбий йўл билан ҳал қилиш ниятида эканлигини кўрсатди", - деди Эрдўған.
"Ливияда тинчлик-хотиржамлик ўрнатилиши учун Берлин конференцияси сулҳ тузилишини таъминлаши ҳамда масалани сиёсий йўл билан ҳал қилиши керак. Ҳафтарнинг тажовузкорона мавқеига чек қўйиш зарур", - деб таъкидлади Туркия президенти.
Аввалроқ Миллий келишув ҳукумати раҳбари Фоиз Сарож Халифа Ҳафтар ўз ҳужумини тўхтатмаса, халқаро ҳамжамият Ливиянинг тинч аҳолисини ҳимоялаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши лозимлигини айтганди.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Tesla акциялари хавотирли кўрсаткичгача пасайди
Жаҳон | 21:00
-
Ташқи қарз миқдори: халқаро тавсиялар ва жорий вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:44
-
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи
Жаҳон | 20:43
-
Хоразмда 7-синф ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқланди
Жамият | 20:42
Мавзуга оид

17:01 / 08.04.2025
Эрдўған мухолифат партияси етакчисини судга берди

18:25 / 29.03.2025
“Ҳануз Эрдўғандек кучли лидер Туркияда йўқ” - сиёсий таҳлилчи билан суҳбат

15:43 / 25.03.2025
Туркияда Эрдўған эраси ва Имомўғли омили – сиёсатшунослар нигоҳида

18:50 / 22.03.2025