Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Шамоли етиб келяпти, шамоли!» — Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқ ва Афғонистон ҳақида
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда нутқ сўзлаган президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ваколатлари, олдида турган вазифаларига тўхталди.
«Биз яқинда ижро органи раҳбарини тайинлаймиз. У энди Тошкентда ўтириб йиғилиш қилмайди, қоғозбозлик қилмайди. Қоғозбозлик камаяди. Умуман ижро органи ишини бош вазирнинг ўзи қилиши керак.
Президентнинг эса ўз иши бор. Ташқи сиёсат бор.
Яқин Шарқдаги воқеалар бизга таъсир қилмайди, деб ўйлайсизларми? Шамоли етиб келяпти, шамоли! Чегараларимиз атрофида хавф ортиб боряпти.
Афғонистондан бизга яқин чегараларни тозалаб беришни сўрадик. Улар ҳам ўзаро ҳамкорлик шартномалари юзасидан қандайдир ҳарбий операциялар қилгандай бўлишди, аммо бу билан хавфсизлик таъминланиб қолмайди. Биз ўзимиз хавфсизликни таъминлашимиз керак. Биз ер тагида илон қимирласа биламиз. Хавф йўқ эмас, вазият мураккаблигини яхши тушуниб турибмиз», дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026