2020 йилда таълим соҳасида амалга оширилиши зарур бўлган долзарб масалалар, белгиланган мақсадли кўрсаткичлар ва ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича режалаштирилган ишларнинг «йўл харитаси» тасдиқланди.
«Йўл харитаси»да амалга ошириш белгиланган асосий масалалар ичида Таълим сифатини ошириш, ўқув дастурлари ва адабиётларни такомиллаштириш ҳам бор. Унга кўра, дарсликлар қайта кўриб чиқилади, умумтаълим фанларига мос халқаро сертификатлар реестри шакллантирилади, ўзбек тили ва математика фанлари бўйича махсус имтиҳон методикаси ишлаб чиқилади, умумтаълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари унификация қилиниши ҳам мумкин.
Мазкур масала бўйича амалга оширилиши белгиланган барча чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
1. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини халқаро стандартларга мослаштириш.
2020 йил 15 январгача:
- мазмун жиҳатдан бир-бирига яқин мутахассисликларни бирлаштириш;
- магистратура мутахассисликларини йириклаштириш;
- илмий фаолиятни тор соҳалар бўйича амалга ошириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.
2020 йил 1 апрелгача:
- амалдаги олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторини халқаро стандартларга мослаш.
2. Профессионал таълим тизимини такомиллаштиришда вазирлик ва идораларнинг Миллий квалификация тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларини жадаллаштириш.
- 2020 йил январь ойида — иқтисодиётнинг барча тармоқлари учун Квалификацион рамкаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- 2020 йил 15 мартгача — миллий профессионал стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- 2020 йил 1 июнгача — миллий профессионал стандартларга мувофиқ, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими учун таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
3. Фан дастурларининг мазмун-моҳияти, мавзуларнинг мантиқий кетма-кетлиги ва узвийлигини таъминлаш ҳамда ўқувчи ва талабаларда шаклланиши зарур бўладиган билим ва кўникмалар даражасини аниқ белгилаш.
- 2020 йил 15 январгача — тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, олимлар ва мутахассислардан иборат консультатив органни ташкил этиш, унинг 2020 йил учун иш режасини тасдиқлаш;
















