Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий ўқув юртлари педагог ходимлари учун бир йиллик меҳнат шартномалари жорий этилиши мумкин
2020 йилда таълим соҳасида амалга оширилиши зарур бўлган долзарб масалалар, белгиланган мақсадли кўрсаткичлар ва ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича режалаштирилган ишларнинг «йўл харитаси» тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
«Йўл харитаси»да амалга ошириш белгиланган асосий масалалар ичида Педагогларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳам ўрин олган.
Халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг касбий маҳорати ҳамда ўз фанидан билим ва кўникмаларини узлуксиз ривожлантириб бориш мақсадида босқичма-босқич халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда касбий сертификация (лицензия) тизимини жорий қилиш ва юқори малака тоифасига эга ўқитувчилар ойлик иш ҳақларини ошириб бориш тизимига ўтиш мўлжалланган.
Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш, хусусан ёшлар селекциясини кучайтириш, тегишли йўналишлар бўйича таълим муддатини оптималлаштириш, педагогика олий таълим тармоғини кенгайтиришга қаратилган тегишли чора-тадбирларни белгилаш ҳам назарда тутилган.
Бунда «Мусиқа таълими», «Жисмоний маданият», «Технологик таълим», «Чақириққача ҳарбий таълим», «Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси», «Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими», «География ўқитиш методикаси» йўналишлари бўйича таълим муддатларини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда.
Олий таълим муассасаларига педагог-ходимларни ишга қабул қилиш тартиби такомиллаштирилади.
Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда:
· вакант педагогик лавозимлар ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги веб-сайтининг махсус саҳифасида марказлашган ҳолда эълонлар бериб бориш тизимига ўтиш;
· педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш жараёнини соддалаштириш;
· педагог ходимлар лавозими учун белгиланган беш йиллик муддатни қайта кўриб чиқиш ҳамда бир йиллик меҳнат шартномаларини жорий этиш.
Халқ таълими тизимида ходимларнинг касбий малакасини узлуксиз оширишга қаратилган тартиб жорий қилинади.
Бунда мактаб таълимининг реал эҳтиёжидан келиб чиқиб, истиқболда кадрлар тайёрлаш режаси ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид
14:37 / 16.02.2026
B2 учун 50 фоиз, C1 учун 100 фоиз: касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди
20:36 / 15.09.2025
Ўзбекистон минтақавий таълим ва илм-фан хабига айлантирилади – президент
20:28 / 15.09.2025
Президент педагогларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббусларни илгари сурди
12:19 / 31.07.2025