Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2020 йил Шотландия учун зарур бўлган барча электр энергияси қайта тикланувчи энергия манбалари орқали таъминланади
Шотландия қайта тикланадиган энергия соҳасида дунё етакчилардан бири ҳисобланади. Маҳаллий маъмуриятнинг мақсади - 2020 йилга келиб қазиб олинувчи ёқилғи ёқишни тўхтатиш ҳамда бу мақсадга эришилади. ZME Science маълумотларига кўра, бу йил минтақа ўзининг барча электр энергиясини тоза манбалардан олади.
Шотландияда қайта тикланадиган энергия, аввало, қулай жуғрофий жойлашув ва тўғри сиёсат туфайли жуда тез ривожланмоқда.
Scottish Development International маълумотларига кўра, 2015 йилдаёқ қайта тикланадиган энергия манбалари Шотландиянинг электр энергиясидаги эҳтиёжларини 59 фоизга қоплаган. 2017 йилда уларнинг улуши 68,1 фоизга, 2018 йилга келиб эса 74,6 фоизгача ўсди. 2019 йил январь-июль ойларида Шотландия 9 831 320 МВт/соат шамол энергиясини ишлаб чиқарди. Бу минтақани 182 фоизга электр энергияси билан таъминлаш учун етарли. Ортиқча энергия Англия шимолига етказиб берилади.
Шотландия энергияси кўпроқ шамолга асосланган бўлса-да, бу ерда бошқа тоза электр энергияси манбалари, жумладан қуёш, геотермал, сувнинг кўтарилишига оид ва гидроэлектрстанциялар, шунингдек, биомассани ёқиш бўйича қурилмалар ҳам ишлатилади.
Агар прогноз амалга ошса, унда Шотландия қайта тикланадиган энергия манбалари ҳисобидан энергиянинг катта қисмини ишлаб чиқарадиган кам сонли, аммо шарафли рўйхатда бўлади. Ҳозир рўйхатдан Исландия, Парагвай, Албания ва Конго Демократик Республикаси мавжуд.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026