Лойиҳа Мирзакалон Исмоилий ва Асака маҳаллаларидан ўтувчи Салар канали бўйини қамраб олади.
Ободонлаштириладиган ҳудуд Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги биноси олдидан бошланиб, Марказий истироҳат боғигача давом этади. Унинг умумий узунлиги қарийб 1,5 километрни ташкил этади.
Лойиҳа доирасида ҳудуддаги мавжуд дарахтлар ва яшил майдонлар сақлаб қолинади ҳамда тартибга келтирилади. Канал бўйида жойлашган бинолар хатловдан ўтказилиб, ноқонуний эгалланган ҳудудларни тартибга солиш чоралари кўрилади.
Шунингдек, канал бўйлаб пиёдалар ва велосипедчилар учун алоҳида йўлаклар барпо этилади. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин ҳаракатланиши учун махсус йўлаклар ташкил қилиниши ҳам кўзда тутилган.
Дам олиш ҳудудида ўриндиқ ва айвончалар, болалар майдончалари ҳамда воркаут зоналари жойлаштирилади.
Бундан ташқари, Мирзакалон Исмоилий маҳалласидаги 1А, 2-, 3-, 5- ва 7-сонли кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларидан самарали фойдаланиш режалаштирилган. У ерда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилмоқда.
















