Жамият | 12:16 / 23.01.2020
13301
2 дақиқада ўқилади

Қуйи Чирчиқда пичоқбозлик содир бўлди

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 18 январь куни тахминан соат 22:30ларда 57 ёшли Б.М. Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани Кушек маҳалласида яшовчи маҳалладошининг уйида қўшниси 36 ёшли Г.А. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган вақтларида ўзаро жанжаллашиб қолиб, Б.М. стол устидаги ошхона пичоғи билан Г.А.нинг қорин соҳасига бир марта санчиб тан жароҳати етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида айтилишича, судга оид тиббий экспертизасининг хулосасига кўра Г.А. “оғир” тан жароҳати олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва унга нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид